Endokrin sistema markaziy a’zolari
8000 so'm

Slayd 1
ЕНДОКРИН СИСТЕМАНИНГ МАРКАЗИЙ АЪЗОЛАРИ
Slayd 2
Укув машгулотининг максади: ендокрин системаси хакида умумий маьлумот бериш. Ендокрин системанинг марказий аьзоларининг тузилиши, тараккиёти ва вазифалари билан таништириш.
Slayd 3
Олдинги булалиги
Кринотроп
гормони
Соматотроп
Усиш гармони
Гонадотроп
Тиреотроп
Адренокортикотроп
Фоликулни
стимулловчи
лютеинловчи
Лютеотроп ёки
пролактин
Slayd 4
Урганиладиган саволлар:
Ендокрин системанинг умумий таьснифии
Гипофиз тараккиёти
Гипофизнинг тузилиши
Гипоталамо-гипофизар богланиш
Slayd 5
Ўзининг секретор маҳсулотини қонга ажратадиган безларга эндокрин безлар деб аталади. Бу маҳсулотлар ёки гормонлар турли аъзолардаги маълум ҳужайраларга танлаб таъсир ўтказади, бу ҳужайралар гормонлар учун махсус рецепторларга эга. Масалан, адреналин турли аъзолардаги силлиқ мушак тўқимасига турлича таъсир ўтказади. У тери қон-томирларини қисқартирса, бронх томирларини кенгайтиради. Шунга ўхшаш турли эффектларнинг бўлиши икки хил рецепторларнинг борлиги билан тушунтирилади: альфа ва бетта, улар адреналиннинг таъсирини қарама-қарши қабул қилади. Кўплаб гормонлар нишон ҳужайраларга билвосита таъсир кўрсатади, яъни шу ҳужайралардаги АТФдан ҳосил бўлган циклик АМФ орқали. У гормонга жавобан реакцияни стимуллайди. Гормонларнинг ортиқча ёки етарли бўлмаган секрецияси ҳар бир гормон учун хос бўлган симптоматикани чақиради: ўсишнинг орқада қолиши, жинсий балоғатнинг кечикиши ёки аксинча инфантилизим, моддалар алмашинувининг бузилиши, диабет. Бунақа ҳолатларда даволаш етишмаган гормонларни экзоген киритишга асосланади, ҳамда унинг синтезини стимуллаш ёки ингибирлаш ёрдамида амалга оширилади. Гормонларнинг секрецияси тескари манфий боғлиқлик принципига асосланиб бошқарилади, яъни қондаги гормонларнинг миқдорининг ошиши ёки камайиши, бевосита ёки билвосита гипофиз гормонлари орқали ушбу гормонлар синтезининг пасайиши ёки стимулланишига йўналтирилган механизмларни ишга туширади.
Slayd 6
Кимёвий таркибига кўра гормонлар фарқланади: оқсил табиатли (полипептидли), унчалик кўп бўлмаган липидлар, гликопротеинлар, стероидлар, аминлар, йодтиротенлар. Гормонларнинг кўп қисмини полипептидлар ва стероидлар ташкил қилади.
Эндокрин системага марказий бошқарувчи безлар: (гипофиз, эпифиз, гипоталамус) ва периферик безлар (қалқонсимон, қалқон олди ва буйрак усти безлари), бундан ташқари қисман эндокрин функцияни бажарувчи аъзолар (тимус, меда ости бези) ва диффуз эндокрин системага тааллуқли ички аъзоларда жойлашган якка эндокрин ҳужайралари киради.
Slayd 7
ЭНДОКРИН СИСТЕМАСИНИНГ МАРКАЗИЙ АЪЗОЛАРИ
Эндокрин системасининг марказий аъзоларига гипофиз, эпифиз ва гипоталамус киради. Гипофиз бошқа эндокрин безларнинг фаолиятини бошқаради. Гипоталамус ҳамма эндокрин система бошқарувида олий марказ ҳисобланади.
Slayd 8
ЕНДОКРИН СИСТЕМАСИ
Slayd 9
Гипофиз
Бу 1,5 х 1,0 см ҳажмда, турк эгарчасида жойлашиб қаттиқ мия пардаси билан ўралган ва ташқи муҳит таъсирларидан мустаҳкам ҳимояланган.
Гипофиз турли манбалардан пайдо бўлган иккита қисмдан иборат: эндокрин қисмга тааллуқли аденогипофиз ва оралиқ мия ўсиғи ҳисобланган нейрогипофиз. Аденогипофиз олдинги, оралиқ ва туберал қисмларга бўлинади.
Тараққиёти. Аденогипофизнинг куртаги бирламчи оғиз бўшлиғи томидан эпителийнинг ботиб кириши натижасида пайдо бўлади, яъни келиб чиқиши бўйича эктодерманинг ҳосиласи ҳисобланади. Орқа бўлак-нейрогипофиз эса оралиқ мия воронкаси тубидан, нейроглиядан ҳосил бўлади. Эбриогенез иккинчи ойлари охирида эпителий чўнтак оғиз бўшлиғидан ажралади, ҳамма томонидан мезинхема билан ўралади, фақат миянинг пастки томонидан ўралмайди. Чўнтакнинг олдинги қисмидаги ҳужайралардан олдинги бўлак ҳосил бўлса, тепага кўтарилган ўсимтадан – pars tuberalis – оралиқ қисм ҳосил бўлади. Эпителиал ва нейрал куртаклар ўсади, оралиқ мия воронкасининг проксимал қисми гипофиз оёқчасини ҳосил қилади.
Slayd 10
Гипофиз
Олдинги булаги
Урта булаги
Орка булаги
Slayd 11
1 – оғиз бўшлиғи2 – мия қоринчаси3 – Ратке чўнтаги4 – оралиқ мия дивертикули 5 – тил, 6 – оғиз бўшлиғи эпителийси, 7 – мезенхима, 8 – қон томир, 9 – гипофизнин олдинги бўлаги, 10 – оралиқ бўлаги, 11 – орқа бўлаги,12 – туберал қисми, 13 – эпендима, 14 – қаттиқ мия пардаси, 15 – юмшоқ мия пардаси. 17 – гипофиз оёқчаси
ГИПОФИЗ ТАРАҚҚИЁТИ
Slayd 12
ГИПОФИЗНИНГ ОРҚА БЎЛАГИ
1- питуицитлар, 11синусоид капиллярлар, 12-Герринг таначалари
Slayd 13
Тузилиши.
Олдинги бўлак тармоқланган ҳужайра тортмаларидан тузилган (яъни трабекуляр тузилишга эга), уларнинг оралари эса сийрак бириктирувчи тўқимада жойлашган синусоид типдаги капиллярлар билан банд. Эпителиал тортмалар ва базал мембрана орасидаги капиллярлар прекапилляр соҳага эга. Эпителия ҳужайраларининг секрети шу жойдан базал мембрана ва эндотелийдан ўтиб, қонга тушади.
Олдинги бўлакда бир неча хил ҳужайралар фарқ қилинади: уларнинг маълум бир қисми яхши бўялади ва хромофил ҳужайралар деб аталади; қолган қисми эса яхши бўялмайди ва хромофоб ҳужайралар деб аталади. Хромофоб ҳужайралар функционал фаол бўлмаган ёки кам дифференциаллашган ҳужайралар деб ҳисобланади, секрет тўплана бошлагандан сўнг улар хромофил ҳужайраларга аланади.
Хромофил ҳужайралар ўз навбатида ацидофил ва базофилларга бўлинади.
Slayd 14
ГИПОФИЗНИНГ ОЛДИНГИ БЎЛАГИ
Хромофоб хужайралар (кора стрелка), ацидофил хужайралар (кизил стрелка), базофил хужайралар (кук стрелка)
Slayd 15
ХРОМОФИЛ ҲУЖАЙРАЛАР
Базофил
(4-10%)
Гонадотропоцит
ФСГ
1.Уруғдонда сперматогенез жараёни
2. Тухумдонда фолликулаларнинг етилиши ва эстроген ажралиши
ЛГ
1.Уруғдонда тестостерон ажралиши
2. Тухумдонда – сариқ тана хосил бўлиши
Тиреотропоцит
ТТГ
1. Қалқонсимон без фаолиятини бошқаради;
2. Тиреоид гормонлар синтезини кучайтиради
Ацидофил
(35-40%)
Соматотропоцит
СТГ
1. мушак, суяк, тоғай, жигар ва бошқа аъзоларда оқсил синтезини кучайтиради.
2. суякларни бўйига ўсишини кучайтиради.
Лактотропоцит
Про-
лактин
1. сут безларида сут синтезини кучайтиради;
2. сариқ тана хосил бўлишини ва прогестерон ажралишини кучайтиради
Адренокортико-
тропоцит
АКТГ
1.буйрак усти бези пўстлоқ моддасида стероид гормонлар синтезини кучайтиради;
2. терида меланин тўпланиши кучайтиради;
3. ёғ тўқимасида липолиз жараёнини кучайтиради;
4. меъда ости безида инсулин ажралишини кучайтиради;
5. хотира шаклланишида қатнашади.
Slayd 16
Ацидофил ҳужайралар:
саматотроп ҳужайралар, ўсиш гормонини ишлайди (саматотроп гормони – СТГ). Бу гормоннинг бўлмаслиги ёшларда ўсишни тўхтатади, унинг ортиқча секрецияси эса (ўсмаларда) – гигантизмни келтириб чиқаради. Агар ўсма инсон ўсишини тўхтагандан сўнг юзага келса унда суяклар қалинлашиши кузатилади, айниқса қўл бармоқларида, товонда, пастки жағда, бурунда (акромегалия). Бу ҳужайралар учун хос: силлиқ эндоплазматик тўр, Гольжи апарати яхши ривожланган, кам миқдорда митохондриялар кўплаб 300-400 нм ўлчамдаги доначалар. Болаларнинг ўсиши жараёнида СТГ таъсир этадиган асосий жой эпифизар пластинка ҳисобланади, яъни у эпифиз ва диафиз орасидаги тоғайнинг ўсишини стимуллайди ва натижада суяк узунлашади. Бунга қарама-қарши СТГнинг бўлмаслиги эпифизар пластинканинг юпқалашишига олиб келади, эрта суякланади ва суякнинг ўсиши тўхтайди. СТГ жуфт аъзолар бирортаси олиб ташлангандан сўнг ривожланадиган компенсатор гипертрофия механизмида иштирок этади, оқсиллар синтезини стимуллайди ва жигар реакциясидан сўнг унинг ҳужайралар бўлинишини кучайтиради. Тахмин қилинишича, ўсиш гормонининг баъзи таъсирлари пептидларнинг – саматомединларнинг ўсишини билвосита стимуллайди.
маммотрон (лактотрон) ҳужайралар лактотрон ёки пролактин гормон ишлаб чиқаради, улар сут безларининг ривожланишини ва туғгандан сўнг лактацияни кучайишига таъсир кўрсатади. У ҳомиладорликнинг охирида кўп миқдорда ажралади. Ҳомиладорлик даврида доначалар ўлчами 600-700 нм гача катталашади. Улар нотўғри шаклда бўлади. Уларнинг ортиқчаси мезосомалар томонидан йўқотилади. Кўкрак билан озиқлантириш тўхтатилгандан сўнг бу гормоннинг секрецияси кескин камаяди.
Slayd 17
Базофил ҳужайралар
гонадотроп ҳужайралар – уларнинг гормонлари гликопротеид табиатига эга. Бу юмалоқ ҳужайраларда донадор ЭПТ нисбатан яхши ривожланган, марказда Гольжи комплекси, юмалоқ майда (200-250 нм) доначалар жойлашган. Доначалар билан бир қаторда йирик зич гликопротеид томчилари кўринади. Тахминан бу ҳужайраларнинг бир тури фолликулостимулловчи гормон (ФСГ), бошқаси эса – лютеинловчи гормон (ЛГ) секреция қилади. Улар эркакларда ҳам, аёлларда ҳам ишлаб чиқарилади, фақат аёлларда улар циклик ажралиб туради. Бу гормонлар жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши ва етилишини, жинсий гормонларнинг секрециясини, иккиламчи жинсий белгиларни ривожланишини стимуллайди. Жинсий безлар олиб ташланганда гонодотроп ҳужайралар катталашади, донадор ЭПТ ҳажми нисбатан ошади, улар кескин кенгаяди, Гольжи комплекси катталашади, доначаларнинг сони ошади. Баъзида секрет бутун ҳужайраларни деярли эгаллаган битта йирик вакуолага қуйилади. Бу ҳужайралар “кастрация ҳужайралари” деб аталади.
Треотроп ҳужайралар – треотроп гормони (ТТГ) секреция қилади, бу гормон қалқонсимон безнинг фаолиятини бошқаради. Бу ҳужайралар полигонал шаклда, уларнинг доначалари энг майда (150-200 нм). Қалқонсимон без олиб ташлангандан сўнг бу ҳужайралар ўзига хос структурага эга бўлади: донадор ЭПТ кескин кенгаяди, лекин доначаларнинг сони ошиб кетмайди. Ҳужайралар катаксимон кўринишга эга бўлади ва улар “тиреоидэктомия ҳужайралари” деб аталади.
Slayd 18
Кортикотроп ҳужайралар асосан олдинги бўлакнинг марказида учрайди, адренокортикотроп (АКТГ) гормони ишлаб чиқаради. Улар нотўғри шаклда, ядроси бўлакланган, митохондриялари кўп, майда (200 нм) гардишли доначаларга эга. АКТГ буйрак усти бези пўстлоғининг тутамли ва тўрсимон қаватлари фаолиятини бошқариб туради.
Pars tuberalis – дўмбоқ қисм, гипофиз олдинги бўлаги ўсимтаси, кубсимон шаклдаги донасиз ҳужайралар сақлайди. Уларнинг цитоплазмаси базофил. Бу ерда жуда кўп қон томирлар бўлади, уларнинг фаолияти номаълум.
Оралиқ қисм кучсиз ривожланган коллоид сақловчи, кучсиз бўяладиган ҳужайралардан ҳосил бўлган фоликулалардан тузилган. Бундан ташқари, цитоплазмасида базофил донадор ҳужайралар ҳам учрайди. Бу ерда меланостимулловчи гормон ва липид алмашинувини стимуллайдиган лепотроп гормонлари секреция қилинади.
Slayd 19
Орқа бўлак (нейрогипофиз) капиллярларга бой кўп сонли бириктирувчи тўқимали қатламлардан иборат. Уларнинг орасидан нерв толаларининг тутамлари ўтади, улар майда секрет доначалар тутади. Бу доначалар аксонларнинг охирги бўлимларида йиғилиб, тўғноғичсимон кенгаймалар – Херринг таначаларини ҳосил қилади. Орқа бўлакда нейроглиал типдаги ҳужайралар – питуицитлар бўлиб, улар филаментлар, пигмент доначалари ва липид киритмалари сақлайди. Улар строма вазифасини бажаради ва тахмин қилинишича, Херринг таначаларидан секретнинг ажралишига таъсир кўрсатади.
Нейрогипофизда гипоталамуснинг супраоптик ва паравентрикуляр ядроларидаги нерв ҳужайраларидан ҳосил бўлган вазопрессин (антидиуретик -АДГ) ва окситоцин гормонлари тўпланади. Нейросекретор ҳужайраларнинг аксонлари оёқчалардан ўтиб орқа бўлакка боради ва капиллярлар яқинида – Херринг таначасида якунланади. АДГ сийдик ҳосил бўлишини бошқаради. Унинг етишмовчилигида дистал канал ва йиғув найларида фильтратларнинг маълум қисми сўрилмайди, яъни сийдикнинг концентрацияси ҳосил бўлмайди
Slayd 20
ГИПОТАЛАМО – ГИПОФИЗАР МУНОСАБАТ
Slayd 21
Гипофизнинг устида ва ундан сал орқароқда гипоталамус жойлашади, у эндокрин системанинг марказий бошқарув аъзоси ҳисобланади. Унинг олдинги қисми кулранг моддада жуфт ядрони сақлайди: супраоптик ва паравентрикуляр ядролар дейилади. Улар нейросекретор ҳужайралардан ҳосил бўлади, аксонлари эса оёқча орқали гипофизнинг орқа бўлагига киради ва капиллярларда кенгаймалар (Херринг таначалари) ҳосил қилиб якунланади. Шу ерда уларнинг секрети – вазопрессин ва окситоцин тўпланади, кейин эса улар қонга ажралади.
Slayd 22
Аденогипофиз гипотоламуснинг медиобазал қисми билан боғланган. Унда инфундибуляр, аркуат, вентромедиал, дорсомедиал ядролар жойлашган. Уларнинг сейросекретор ҳужайраларидаги калта аксонлар шу ернинг ўзида бирламчи капиллярлар тўрига етиб боради, уларнинг гормонлари қон орқали аденогипофиздаги иккиламчи капиллярлар тўрига келиб тушади ва аденогипофизнинг стимулловчи (либеринлар) ва пасайтирувчи (статинлар) фаолиятига таъсир кўрсатади.
Бирламчи капиллярлар нормал веналарда йиғилади, гипофиз оёқчаси орқали олдинги бўлакка ўтади ва яна капиллярларга тармоқланади, сўнг олиб кетувчи веналар гормонларни умумий циркуляция учун олиб кетади.
Slayd 23
Либеринлар – рилизинг омиллар бўлиб гипофиздаги ўзига мос гормонларга таъсир кўрсатади ва худди шундай номланади:
Соматокринин (самотолиберин) ёки ЎГ (ўсиш гормони) – рилизинг гормони, ЎБ нинг секрецияси ва синтезини стимуллайди, соматотроп ҳужайраларидаги цАМФни кучайтиради;
Тиреотропин – рилизинг гормон нафақат ТТГ секрециясини стимуллайди, балки пролактиннинг, ҳатто акромегалия билан хасталанганларда ўсиш гормонининг секрециясини ҳам стимуллаши мумкин
Гонадотропин – рилизинг гормон ФСГ, ЛГ ва пролактин секрециясини стимуллайди, унинг секрециясидаги бузилишлар организмда кенг спектирдаги ўзгаришларга олиб келади: гипогонадизм, аменореядан то сохта ҳомиладорликкача (унинг аналоги простата ва сут безларининг ракида даволаш учун қўлланилади)
Кортикотропин – рилизин гормон (кортиколиберин) АКТГнинг миқдорини оширади, унинг ортиқча ишлаб чиқарилиши буйрак усти бези пўстлоғининг атрафиясига олиб келиши мумкин
Slayd 24
Статинлар:
Соматостатин – СТГ, ТТГ, АКТГ, глюкогон, инсулин, гастрин, секретин, ВИП, холецистокинин, кальцитонин, паратгормон, иммуноглобулин, ренин, меъда кислотаси секрециясини, бикорбонатлар ва ҳазм ферментлари секрецияларини сусайтиради, ичакда глюкозанинг сўрилишини камайтиради, ошқозон ичак тракти ҳаракати фаолиятини тормозлайди, МНСга таъсир кўрсатади, ҳаракат координацияларини ўзгартиради; бу гормон нафақат гипоталамусда, балки, ҳазм тракти ва меда ости безининг эндокрин ҳужайраларида ҳам ишлаб чиқарилади
Пролактинни – ингибирловчи омил (пролактиностатин) пролактиннинг секрециясини сусайтиради ва гонадотропинлар секрециясини стимуллайди; миянинг бошқа қисмларида ва йўлдошда ҳам топилган
Дофамин гонодотроп гормони, ТТГ, полактин секрециясини сусайтиради
Меланостатин меланотропинлар ҳосил бўлишини пасайтиради
Slayd 25
ГИПОФИЗДА ҚОН АЙЛАНИШИ
Slayd 26
Спасибо за внимание!
Slayd 27
Foydali havolalar
🛒 Barcha taqdimotlar | 📰 Yangiliklar | ℹ️ Biz haqimizda
| 5 |
|
0 |
| 4 |
|
0 |
| 3 |
|
0 |
| 2 |
|
0 |
| 1 |
|
0 |
Tegishli mahsulotlar
Boborahim Mashrab hayoti va ijodi mavzusidagi tayyor PPTX taqdimot. Adabiyot va ona tili darslari uchun reja va asosiy tushunchalar yoritilgan.
- Slaydlar soni: 18 ta
- Fayl formati: PPTX
- Tili: o‘zbek tili
- Kategoriya: O‘zbek tili va adabiyoti



Sharhlar
Hali sharhlar mavjud emas.